Шифокор хакида
Розметова Барно Шарифовна MediLens Optic клиникаси сертификатланган офтальмологидир.
Миопия соҳасидаги мутахассис, «Амалиётчи офталмологлар учун ортокератология» дастури бўйича ихтисослашувни тамомлаган — Россия Федерацияси, Москва ш. Ихтисослашган конференцияларда мунтазам иштирок этади: «Пирогов офталмология форуми» — 2024-йил, Москва ш., Россия; «Катаракта, рефраксион ва шох парда жарроҳлигининг замонавий технологиялари» — 2023-йил, Москва ш., Россия. Унинг касбий кўникмалари қаторига сиклоплегик рефраксияни аниқлаш, корнеотопограф билан ишлаш — шох парда топографияси ва томографиясини ўлчаш, шунингдек кўз параметрларини ўлчаш ва кўзнинг ўқ узунлигини динамикада мажбурий кузатиб бориш киради. Авторефрактометр, ёриқли лампа ва оптик когерент томограф билан ишлайди, ортокератологик (тунги) линзаларни танлаш ва диагностикасини таъминлайди. Астигматик линзалар, кўзойнак линзалари, ортокератологик ва склерал линзаларни танлаш каби муолажаларни бажаради. Халқаро конгресслар ва мавзули конференцияларда доимий қатнашади, фаол илмий фаолият олиб боради.
Та'лим:
- 2016 – Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти, Умумий тиббиёт бўйича ихтисослашган, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент
- 2024 – Пирогов номидаги Россия Миллий Тадқиқот Тиббиёт Университети, офтальмология ихтисослиги, Россия Федерацияси, Москва
- 2024 – "ОСТ ва ОСТ-АНГИОГРАФИЯ" дастури доирасида илғор тайёрлов курслари, Россия Федерацияси, Самара
- 2025 – Амалиётчи офтальмологлар учун ортокератология дастури доирасида малака ошириш курслари, Россия Федерацияси, Москва